UZ

Сўнгги янгиликлар

23:41"Ланс" Беларусь чемпионатидан яна бир ҳимоячи сотиб олади  0 23:20Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим. Ушбу масалага нуқта қўйиш керак"  4 23:14Мбаппе: "Олимпиадада иштирок этишим ўзимга боғлиқ эмас"  1 23:07АПЛ. "Тоттенхэм" — "Манчестер Сити": таркиблар маълум  6 22:58Ла Лига. "Реал Мадрид" — "Алавес". Мадридликлар таркиби маълум  7 22:39Александр Стоймирович: "Истеъфо ҳақида ҳеч нима эшитганим йўқ. Раҳбарият менга ишонишда давом этмоқда"  2 22:07"Барселона" собиқ футболчиси "Динамо" билан шартнома имзолаганди, бироқ унинг ўрнига эгизаги ўйнаб келаётгани фош бўлди  0 21:50АПЛ клублари ЕЧЛ гуруҳ босқичида бир-бирига қарши ўйнаши мумкин  3 21:28Суперлига. "Локомотив" — ОКМК 0:2. Highlights  1 21:13Италиялик футбол афсонаси телекўрсатувда жароҳат олди  2 20:55Суперлига. 2та гол урилган ўйинда ОКМК "Локомотив"ни мағлубиятга учратди  20 20:26"Арсенал" мухлислари "Ман Сити" меҳмонхонаси ёнида мушакбозлик қилишди, аммо бинода манчестерликлар йўқ эди  2 20:09Эшитдик-да! Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Океания вакилига қарши майдонга тушади  14 19:51"Бавария" Бруну Фернандешни сотиб олиши мумкин  6 19:26Ўзил "Тоттенхэм"ни бошқа "тролл" қилмасликка ваъда берди, агар...   5

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳар икки спорт турининг давомий ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унда ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.

Футзал бўйича Осиё кубоги финал учрашуви арафасида ташкил этилган тадбирда қўмита раиси Меҳди Таж финал иштирокчиларини табриклади. Таиланд футбол ассоциациясига ажойиб мезбонлик ва ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Қўмита 2025 йилда старт оладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ОФК аёллар футзали бўйича Осиё кубоги турнирининг формати, мусобақа саналари ва регламентини тасдиқлади.

2025 йилнинг 7-18-май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида қитъанинг энг кучли 12 терма жамоаси ҳар бири тўртта жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда дастлабки икки ўрин эгалари ва иккита энг яхши учинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўл олади.

Осиё кубогида совриндор бўлган 3 терма жамоа эса футзал бўйича аёллар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қўмита шунингдек ОФК маъмуриятига саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналарини аниқлаб бериш вазифасини топширди. Улар қабул қилинган аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади ва 2025-йилнинг январ ойида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишида Осиё футзалининг ривожланишига таъсир кўрсатаётган масалалар ҳам кун тартибига қўйилди.

Қўмита аъзолари 2024 йилнинг 15-24-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган соҳил футболи бўйича Осиё кубогининг саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналари тўғрисида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, ҳакамлар, техник ва ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг қамровли ташаббуслар ҳамда дастурлар, жумладан, ОФК футзал ва соҳил футболи бўйича мураббийлик курслари, аъзо ассоциацияларни ривожлантириш бўйича онлайн учрашувлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика