UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23МЮда анъанавий байрам бўлмайди. Нега?  0 00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 00:11Ғалаба "Вилла"ни ЧЛга олиб чиқади. "Астон Вилла" - "Ливерпуль"  2 00:00"Барселона" - "Реал Сосьедад". Кимлар асосий таркибда?  8 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  11 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  34 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  15 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15

Қарздор клубларни қандай жазо кутяпти? "Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг "шериклари" бор Янгиликлар

Қарздор клубларни қандай жазо кутяпти? "Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг "шериклари" бор

Қиш келди, мавсум тугади. Бу яна қарздорликлар, тўланмаган пуллар катта саҳнага чиқади, дегани.

Йил давомида йиғилиб келган муаммолар сув юзасига қалқиб чиқмоқда. Бир қарасангиз "Нефтчи"да, бир қарасангиз "Навбаҳор"да. ПФЛ 10 январга қадар клубларга қарздорликни бартараф этиш бўйича муҳлат берган, акс ҳолда жиддий чоралар кўрилишини маълум қилганди. Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ҳозиргача нечта ва қайси клублар қарзларни тўлиқ ёпган? Клубларимизда ҳаракат қандай кетяпти?

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси билан бирга клублардан футболчи, мураббий, ишчи ходимлар ўртасидаги қарздорликларни бартараф этиш юзасидан ҳисобот беришини сўраган эдик. Бугунги кунда фақат 3-4 жамоа бу ишни амалга оширди. ЎФА, ПФЛ ва ЎФУ билан бирга қилинаётган ишлар боис сўнгги йилларда қарздорлик масалалари тартибга солинган. Шунга қарамасдан, баъзи бир жамоаларимизда футболчилар, мураббийлар олдида қарздорликлар мавжуд. Энг муаммоли жамоаларни айтадиган бўлсак, "Янгиер", "Пахтакор-79", яна келиб тушган мурожаатлар бўйича "Сўғдиёна", "Бухоро", "Нефтчи", "Навбаҳор", бундан ташқари узоқ йилдан буён давом этиб келаётган "Сурхон" жамоаси футболчилар олдида қарздорликни тўлиқ бартараф этгани йўқ. Аёллар жамоаларимиздан ҳам мукофот пуллари бўйича мурожаатлар келиб тушяпти. 

- Нима учун айнан йил охирида, қишда бу масалалар кўтарилади?

- Ҳар йил якунида шундай муаммоларнинг келиб чиқиши нимадан иборатлигини айтсам. Футболчилар клуб билан бир йиллик меҳнат шартномасини тузишади. Қарздорлик бўйича кўп маротаба клубга юзланишади. Шартномаси тугагунга қадар пул ололмагач, жамоани тарк этганда, қарздорлик юз фоиз ҳал бўлмаганда юзага чиқиб келади. 

- Клубларга қандай чора кўрилади? Уларга қандай санкциялар қўлланилиши мумкин?

- ЎФАда 16 январь куни клуб раҳбарлари билан катта йиғилиш кутилмоқда. Шундан сўнг қандай санкциялар қўлланилиши, чоралар аниқ бўлиши мумкин.

- Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг устун тарафлари нимада? Яхши натижа қайд этиш қайси омилларга боғлиқ?

- Легионерларимиз, маҳаллий футболчилар мураббийнинг кўрсатмалари асосийда бир оила бўлиб ҳаракат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлади. Асосийси ишонч. Барчамиз терма жамоамизга ишонишимиз керак. Аввалги натижаларни янгилаш, катта мақсадларни қўйиш вақти келди. Буни футболчилар ҳам ўзи ҳис қилиб турибди.

- Осиё Кубогида жамоавий ўйинми ёки индивидуал ҳаракатлар муҳим рол ўйнайди?

-Менимча, жамоавий ўйинимиз асосий планга чиқишини кутяпман. Юқорида айтганимдек, айрим паллаларда индивуидуал маҳорат ҳам керак бўлади. Лекин юқори мақсадни кўзлаган жамоалар ўйинни жамоавий услубда қуради.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика