UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Йенс Леманн: "Артета "Арсенал"га мос эмас"  4 17:35Хитой U20 - Ўзбекистон U20  2 17:21ПСЖ Хвичага ҳозиргисидан 5 баравар кўпроқ маош таклиф қилмоқда  2 16:34"Реал" 2020 йилда 30 млн. еврога сотиб олиб, бирор марта майдонга тушмаган футболчисини сотмоқчи  0 15:44"Манчестер Сити"ни чемпионга айлантирган дарвозабон клуб билан шартномасини узайтирди  2 14:56Руни Исландияга мағлуб бўлган Англия ҳақида: "Англия - Евронинг энг яхши жамоаларидан бири"  5 14:31Фарҳод Соҳибжонов: "Мали каби жамоаларни ақлли футбол эвазига ютиш керак"  6 14:30Мбаппе туфайли Холанднинг "Реал"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин  2 13:33ПСЖга ўтиши кутилаётган дарвозабон алимент тўламагани учун мамлакатидан чиқиб кета олмаяпти  7 13:10Евро-1988. Мукофот пули туфайли бойкотга учраган Португалия, синган шишадан боши ёрилган дарвозабон, рақиб либосини ҳожатхона қоғозига қиёслаган Куман ҳамда чемпионлик паради фожиага айланган нидерландлар ҳақида ҳикоя қиламиз  2 12:56"Наполи" Лукаку учун "Челси" хоҳлаётганидан 3 баравар кам таклиф қилди  0 12:47"Ўзбекистоннинг энг зўр мухлислари ҳақида фильм"  13 12:19Англия Исландиядан учраган мағлубиятдан сўнг инглизлар устози нималар деди?  1 11:56Факт. Англия охирги 5 та ўйиннинг фақат биттасида ютди. Кеча жамоа ўз уйида Исландияга ютқазди  7 11:33Саидазамат Мирсаидов: "Исталган рақиб билан ўйнай олишимиз ва жанг қилишимиз мумкин"  4

"Мальдив оролларида маҳаллий футболчиларга 1000 АҚШ долларгача маош беришади". Мальдивда ўйнаган ўзбекистонлик дарвозабон билан суҳбат Янгиликлар

"Мальдив оролларида маҳаллий футболчиларга 1000 АҚШ долларгача маош беришади". Мальдивда ўйнаган ўзбекистонлик дарвозабон билан суҳбат

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги-2023 саралаши доирасида Мальдив ороллари терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Биз Мальдив оролларининг “Супер Юнайтед Спортс“ ва "Мазия" клубларида фаолият олиб борган ўзбекистонлик дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов билан суҳбатлашдик. 



- Мальдив чемпионатида қанча клуб қатнашади?
- Мальдив чемпионатида 8та жамоа иштирок этади. Мавсум декабрь ойида старт олади ва тахминан июль ойигача давом этади.

- Мальдив деганда ҳамма кичкина оролчаларни тушунади. Футбол клублари ҳам шунақа оролчаларда жойлашганми? Агар шунақа бўса, бошқа оролчага нимада бориларди?

- Тўғри Мальдив кичкина оролчалардан ташкил топган. Аммо футбол клубларининг барчаси пойтахт Мале шаҳрида жойлашган. Фақат кубок баҳслари бошқа оролчаларда ўтказиларди. Бир оролдан иккинчисига кемачаларда борардик. Режа бўйича яқин йилларда тур ўйинлари ҳам оролчаларда ўтказилиши кутилмоқда.




- Стадионлар ҳолати ва шароитлари қандай?

- Мале шаҳрида 5та стадион бор улардан 3таси сунъий ва 2таси табиий майдон. Машғулотлар сунъий майдонларда ўтказилади, ўйинлар эса табиий майдонларда.

- Мальдивдаги энг катта сиғимга эга стадионга қанча томошабин сиғади?

- Энг катта стадионга 12 мингга яқин томошабин сиғади. Чемпионат ўйинларнинг барчаси шу стадионда ўтказилади.

- Клублар хусусийми? Мамлакатда футбол қандай молиялаштирилади?

- Барча клубларнинг 60 фоизи бюджетини футбол федерация молиялаштиради, қолган 40 фоизини эса ҳомийлар қоплайди.




- Клубларда кўпроқ қайси мамлакатдан легионерлар бор эди?

- Мен ўйнаган пайтда асосан испаниялик легионерлар кўпроқ эди.

- Мальдив ороллари терма жамоаси ўйинини томоша қилганмисиз, таассуротлар қандай бўлган?

- Ҳа битта ўйинни стадионнинг ўзида кузатдим. Ажойиб муҳит ва қизиқарли ўйин бўлганди. Стадионда бўш жой қолмаганди.

- Мальдив оролларида ўйнидиган футболчилар футболдан ташқари қайси касб билан шуғулланишади?

- У ердаги 90 фоиз футболчиларнинг бошқа касби бор. Аниқ битта касб эмас, турли касбларда ишлашади.




- Мальдив оролларида футболчиларга ўртача қанча ойлик тўланади?

- Маҳаллий футболчиларга 300дан 1000 АҚШ долларигача маош беришади. Легионерларга эса 1000-3000 АҚШ доллари атрофида ойлик тўланади. 300 АҚШ доллари бир киши учун етарли. Аммо оилали инсон учун етмайди. Мальдивда барча нарса импорт қилинади, чунки ўзи деярли ҳеч нарса етиштирмайди. Фақат денгиз маҳсулотлари бор холос.

- Мальдивлик футболчилар нимаси билан мақтана олади?

- Италиялик таниқли футболчи Франческо Морейро айни пайтда Мальдив терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Улар асосан у билан мақтанишади.




Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика